Ходим фойдасига жами 164 000 000 сўм ва ҳар ой 1 081 000 сўмлик зарар тўловлари ундириб берилди.

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, «Астробод» МФЙ, 7-мавзе Тошкент давлат транспорт университетига қарашли 5-талабалар турар жойи 13-хонадонда яшовчи фуқаро Хамдамова Манзура Зувайдиллаевна “Касб касаллиги ва саломатликнинг бошқа ҳил шикастланиши” ҳамда “ташкилотда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида олган жарохатлари юзасидан зарар тўловлари тўлаб берилмаётганлиги” юзасидан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига  қилган мурожаати, Республика кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида зарар тўловини тўлаб бориш учун масъул бўлган “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Тошкент вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази” томонидан зарар тўловларинини ўз вақтида тўлаб борилишининг холати ўрганилганда Марказ томонидан зарар тўловлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўланмаслик ҳолати аниқланган.  Мазкур холат юзасидан Тошкент шахар Юнусобод туманлараро Судига даъво аризаси киритилди ҳамда ходим фойдасига жами 164 000 000 сўм ҳамда ойма ой 1 081 000 сўм зарар тўловлари ундириб берилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгаши бош мутахассиси Д. Самарбеков