Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қуйичирчиқ тумани бўлинмаси кенгашига қарашли 52 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинини ёшлар ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарори,“ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича республика ташкилий қўмитасининг 2022 йил 19 апрелдаги 1-сон йиғилиш баёни ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 4 сентябрдаги 04-37-2375-хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 16 сентябр куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қуйичирчиқ тумани бўлинмаси кенгашига қарашли 52 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Туманидаги 52 та умумтаълим мактабларининг энг билимдон ўқувчилари орасидан билимлар беллашувида 1-ўринни 1-мактаб ўқувчилари, 2-ўрин 36-мактаб ўқувчилари эгаллашди. Ғолибларга вилоят босқичида ҳам Омадлар тилаб қоламиз.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгашининг Тошкент вилояти
бўйича масъул ташкилотчиси Р. Газиева