Рамзлар

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси рамзида тўқ мовий рангли доира ичида оқ ранг билан бош ҳарфлардаги “O’ZBEKISTON TA’LIM VA FAN XODIMLARI KASABA UYUSHMASI” ёзуви, доира ичида кўк ранги ўткирлашиб борувчи, очиб қўйилган китоб ва унинг устида глобус шаклини эслатувчи учта инсон қиёфаси ва пастки қисмда перо, ўртада микроскоб ва зарралар ҳаракати тасвирланган.

Рамздаги китоб ва перо қадимдан токи ҳозиргача таълим ва илм бериш жараёнида фойдаланилган ҳамда педагог касбининг асосий иш қуроли ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам бу тасвирларни кўрганда биринчи навбатда ўқитувчи, илм ва фан аҳли ҳамда педагогларни тасаввур этилади.

Уч кишининг бир-бирига елкадош бўлиб туриши касаба уюшма аъзоларининг бирдамлиги белгисидир. Микроскоб ва зарраларнинг ҳаракат шакли илм-фаннинг асоси, соҳа ходимларининг фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.