Шуҳрат Джалилов Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди

0

Ўзбекистон президенти фармони билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Джалилов Шуҳрат Илҳомович Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Шуҳрат Джалилов давлат идоралари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, маҳалла институти ва касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ёшларни тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки туфайли мукофотланган.

Шуҳрат Джалиловга таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан берилган ушбу мукофотни Шерзод Асадов 17 август куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов билан биргаликда тантанали равишда топширди.

Добавить комментарий