29/03/2019
Китобхонлик – доимий эътиборимизда.

photo_2019-04-06_13-14-36

2019 йилнинг 19 март кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селекторда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш масаласидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 март куни Қувасой шаҳрида Қувасой шаҳар ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши билан ҳамкорликда шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатувчи кутубхонанинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари, Республика кенгашининг бўлим раҳбарлари, Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш Нуроний жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Қувасой шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари, шаҳардаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар, туман кенгашлари раислари иштирок этдилар.

Қувасой шаҳрида ташкил этилган кутубхонага Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 450 дона 210 номдаги, Қувасой шаҳар ҳокимлиги ҳамда корхона, ташкилотлар раҳбарлари томонидан 300 дона 240 номдаги ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раҳбар-ходимлари ҳамда шаҳар, туман кенгашлари раислари томонидан 140 дона 80 номдаги бадиий адабиётлар совға тариқасида тақдим этилди.

photo_2019-04-06_13-15-08Кутубхонанинг очилиши тадбирида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Ж.Яратов, Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш Нуроний жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Т.Сотволдиев, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев ва Қувасой шаҳар хокими А.Зиявитдиновлар сўзга чиқдилар.

Сўзга чиқганлар ўз сўзларида Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятини янада ошириш, китоб ўқиш орқали фаол фуқаролик позициясига эга билимли ва маънавиятли ёшларни баркамол этиб вояга етказиш ҳамда ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar