10/07/2019
“Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик танлови юқори савияда ташкил этилди

расм

Касаба уюшмалари томонидан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларга хавфсиз, нормал меҳнат шароитларини яратиш, корхона ва ташкилотлардаги меҳнат муҳофазаси ҳолатини яхшилаш, ходимларнинг меҳнат муҳофази соҳасидаги билимларини ошириш, уларни сифатли махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминлаш масалаларига эътибор йил сайин кучайиб бормоқда.

Корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битимларда акс эттирилган ходимларга нормал меҳнат шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни бажариш учун етарли маблағ ажратилиши ва бу борада иш берувчининг масъулият билан фаолият олиб боришига эришиш лозим.

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказишдан мақсад вазирликлар, идоралар ва бошқа бошқарув органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.

Шунингдек кўрик-танлов меҳнатни муҳофаза қилиш борасида энг яхши натижаларга эришган ташкилот ва муассасаларни, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма қўмитасини, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни аниқлаш қв уларни рағбатлантириш, корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишга доир ишларни кучайтириш, ижтимоий шериклик тизимини ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан ижобий тажрибаларни, шу соҳадаги илғор  шакл ва усулларни кенг ёйиш мақсадида ташкил этилди.

Кўрик танлов корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида ҳудудий ва Республика босқичи шаклида ўтказилди.

Кўрик танлов натижаларига кўра “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича 1-ўринни Урганч давлат университети, 2-ўринни Қарши давлат университети, 3-ўринни Қорақалпоқ давлат университети, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича 1-ўринни Жиххаз вилояти Зарбдор туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 2-ўринни Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 3-ўринни Наманган вилояти Учқўрғон педагогика коллежи, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича, 1-ўринни Жиззах педагогика коллежи меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Асроров Тўрахон Тўхтасинович, 2-ўринни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Адашев Муроджон Қодирбоевич; 3-ўринни Андижон индустриал-педагогика коллежи меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Қодиров Баходир Салимовичлар эгаллаб, кўрик танловнинг ғолиб ва совриндорлари деб топилдилар. 2019 йил 9 июль куни Темурийлар тарихи давлат музейида ғолибларни тақдирлаш тадбири ташкил қилиниб, унда ғолибликни қўлга киритган ташкилот ва муассасалар Республика кенгашининг қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Bosh sahifada aylanish, Mehnat-muhofazasi, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar