06/09/2019
“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танлови эълон қилинди

th

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ўртасида “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танлови ўтказилмоқда.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2019 йилнинг 23 август куни “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мавзуга бағишлаб кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг тўлақонли амалга оширилишига, хусусан, мактаб таълимини ривожлантириш, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, улар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш борасидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилмоқда.

3 босқичда ўтказилаётган мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар умумтаълим мактабларида камида 20 йиллик педагогик, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида эса камида 10 йиллик иш стажига эга бўлишлари лозим.

Иштирокчилар тегишли ҳужжат ва материалларни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман ва шаҳар кенгашларида ташкил этилган Ишчи гуруҳларига тақдим этадилар.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Хусусан,

I–ўринга муносиб деб топилган  соҳа ходими “Спарк” автомобили;

II–ўринни эгаллаган иштирокчи “Samsung” музлатгичи;

III–ўрин соҳиби “Samsung” кир ювиш машинаси билан тақдирланади.

Шунингдек, совриндорларга рағбатлантирувчи мукофот – Ноотбук топширилади.

Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотларни (71) 256-61-84, (71) 252-14-57 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Ijtimoiy himoyaga oid ma`lumotlar, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar