28/09/2019
«Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида» Республика танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

 

photo_2019_09_28_19_12_21Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган «Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида» Республика танловининг ғолиб ва совриндорлари 2019 йил 28 октябрь куни Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон давлат академик катта театрида тақдирланди.

Бир неча босқичларда кўп йиллик меҳнатлари, педагогик ва касаба уюшмасидаги самарали фаолияти баҳоланиб, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Рустамова Лобархон 1-ўринга муносиб деб топилди ва Spark автомобили билан тақдирланди.

Шунингдек, Навоий вилояти Конимех туманидаги 2-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Тўрақулова Нурия 2-ўринни, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 69-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, бош­ланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Тошмуродова Дилором 3-ўринни қўлга киритишиб, музлатгич ва кир ювиш машиналари билан тақдирландилар.

photo_2019_09_28_19_12_14Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуддан фаолияти энг намунали деб топилган қуйидаги иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

1. Маткаримова Сайёра Реймбаевна – Қорақалпоғистон ­Республикаси Хўжайли туманидаги 1-умумтаълим мактаби рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бош­ланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

2. Эргашев Абдурашид Юнусович – Андижон вилояти Асака туманидаги 26-умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

3. Абдупагапова Розия Равуповна – Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 29-умумтаълим мактаби рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

4. Номозов Баҳром Баҳодирович – Жиззах вилояти Зомин туманидаги 51-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

5. Шарипова Гулнора Абдусаломовна – Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 29-умумтаълим мактаби немис тили фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

6. Норқобилова Ашургул Жумаевна – Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 53-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

7. Жўраева Саломат Исоқуловна – Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 15-умумтаълим мактаби рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

8. Илҳомова Дилфуза Убайдуллаевна – Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 30-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

9. Сайдалиева Гулсара Ёрқиновна – Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 96-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси, бош­ланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

10. Ибрагимова Матлубахон Иномжоновна – Фарғона вилояти Данғара туманидаги 13-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

11. Шарипова Шаҳодат Юлдашовна – Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 69-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси,  бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси.

photo_2019_09_28_19_12_22Танловнинг ҳудудий босқичларида энг юқори натижа кўрсатган уч нафар, жами 42 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари фаолият кўрсатаётган меҳнат жамоаси «Ибрат намунаси даражасидаги таянч бошланғич ташкилоти» деб эътироф этилди. Бу каби тадбирлар меҳнаткашлар ўртасида касаба уюшма ташкилотларининг нуфузини ва ўрнини оширишда, фаолиятини янада самарали ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси яна бир бор барчани Ўқитувчи ва мураббийлар байрами билан самимий қутлайди.

 


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar