03/10/2019
Касаба уюшмаларида “Кексалар ҳафталиги”.

расм 1

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14-декабрдаги Резолюцияси билан “1 октябрь – Халқаро кексалар  куни” деб эълон қилинган.

Шунингдек, Кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.

Мазкур ҳафталик доирасида касаба уюшмалари томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 2 октябрь куни Тошкент  вилоятидаги таълим ва маданият муассасаларида меҳнат қилаётган ходимлардан 60 нафарга яқини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ Хоразм вилоятига саёҳатга олиб борилди. Саёҳатчиларнинг 48 нафарини  фахрий устозлар ташкил этди.

Устоз ва мураббийлар, фахрий педагоглар кўҳна ва ҳамиша навқирон Хива шаҳрининг бой тарихий обидалари, Урганчдаги диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишдилар. 


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar