01/06/2019
Ёш рассомлар тақдирланди

photo_2019-06-02_14-46-04 (2)

Барчага маълумки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш бўйича жойларда самарали ишлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг “Ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида, биринчи ташаббуснинг таркибий қисми бўлган ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, рассомлик билан шуғулланишига шароит яратиш ва рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда танловнинг “Дастгоҳли рангтасвир рассоми – Рассом” номинацияси Республика босқичи ўтказилди.

photo_2019-06-02_11-42-13Танлов ёшларнинг ўзлари танлаган касбини чуқур ўрганишга қизиқишини ошириш, истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, уларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини ошириш, уларни танлаган касблари бўйича меҳнат фаолиятига тайёргарлик салоҳиятини янада кучайтириш, касбий маҳоратларини оширишга кенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилди. Танловнинг барча босқичлари давомида беш юз нафардан ортиқ 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ўқувчилар ва мутахассис – ходимлар ва иштирок этишди.

Танловнинг маҳаллий ва ҳудудий босқичларида ўзларининг маҳорати ва иқтидорини кўрсата олган 14 нафар иштирокчилар Республика ихтисослаштирилган санъат мактабида “Она юртимизга меҳр-муҳаббат, садоқат ва фидойилик” мавзусида ўзларининг эркин композицион асарларини яратишди.

photo_2019-06-02_11-41-32

Иштирокчиларнинг маҳорати, истеъдоди ва ижодий қобилиятлари акс этган асарлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг тажрибали ўқитувчи-рассомлари томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъатининг баҳолаш натижаларига кўра, “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Дастгоҳли рангтасвир рассоми – Рассом” номинацияси Республика босқичида 3-ўринни Қарши санъат коллежи ўқувчиси Саидова Нилуфар Абдулло қизи, 2-ўринни Навоий ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаби ўқувчиси Рўзиева Дилобар Абдурахим қизи, 1-ўринни Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси Ходжатаева Азиза Муратбаевналар эгаллашди.

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан танловнинг ғолиб ва иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва ижодий фаолиятларига муваффақиятлар тиланди.

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мазкур танловни ташкил этишдаги ҳамкорлиги ва амалий ёрдами учун Ўзбекистон Бадиий академиясига ўз миннатдорчилигини билдиради.


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar, Yoshlar birlashmasi