Yoshlar birlashmasi

24/01/2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг МУНОСАБАТИ
Айтиш мумкинки, бугун жамият ҳаётида ўзини фаол деб ҳис этган, ўз келажагини Юрт келажаги билан боғлаган ҳар бир шахс, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, барча меҳнаткашлар муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини тингладилар. Халқ вакилларига йўлланган навбатдаги Мурожаатнома Юртимизнинг ҳар бир фуқароси бугун фаровон ҳаёт кечириши лозимлиги, келажак авлод учун интеграциялашган, бой маънавий-маданий жамиятни янада ривожлантиришни ўзида акс эттиради. Бу айниқса биргина жорий йилга берилган номда ҳам яққол намоён бўлади. Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида таълим ва тарбия, илм-маърифат масалаларига алоҳида урғу берилганлиги барча ўзбек зиёлилари қатори бизни ҳам тўлқинлантирди. 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши Янги Ўзбекистонни барпо ...

29/11/2019
“Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ғолиблари аниқланди.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва ҳамкор вазирликлар ўртасида имзоланган тармоқ келишувлари ижросини таъминлаш, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, меҳнат муносабатларинининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловининг барча босқичларида жами 769 нафар иш берувчилар иштирок этишди. Танлов шартларига кўра, 35 ёшгача бўлган ...

09/11/2019
“Сиз касаба уюшмасини биласизми?” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди
Чирчиқ давлат педагогика институтининг талабалари ўртасида “Сиз касаба уюшмасини биласизми?” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Танловда институт бешта факультетининг беш жамоаси иштирок этишди. Кўрик-танлов олий таълим муассасалари талабаларининг ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнат соҳасидаги манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси тўғрисидаги билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, мустақил ҳаётга йўл олишларида кўмаклашиш, уларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек жамоа шартномаси тўғрисида дастлабки тушунчаларни бериш, ёшларни касаба уюшмалари фаолиятига ...

01/11/2019
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР
Сайловлар – фуқароларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли, уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, хоҳиш-иродасини эркин ифодалашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий тадбир. Мазкур сиёсий тадбирни Конституция ҳамда қонунлар, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтказиш кўп жиҳатдан фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги, фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқ. Сайловчиларни жамиятда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва уларнинг самараларидан кенг хабардор қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Носирова томонидан “Миллий сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида” мавзуида семинар ўтказилди.  Семинарда Бухоро давлат ...

04/10/2019
“Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловида фаол иштирок этинг
Иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ушбу йўналишда тажриба алмашишни ташкил этиш, меҳнат муносабатларинининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ташкил этилмоқда. Танловда корхона, ташкилот ва муассасаларда раҳбарлик қилаётган, 35 ёшгача бўлган иш берувчилар иштирок этиши мумкин. Танлов тармоқ касаба уюшмалари тизимида уч босқичда, туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичи шаклида ўтказилади. Танловни ўтказишдан мақсад ёш ...

07/08/2019
Оромгоҳ – дамга ҳамроҳ
2019 йилги ёзги мавсум давомида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Китоб туман кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг 220 нафар фарзандлари Шаҳрисабз туманидаги “Зиё чашмалари” болалар оромгоҳида мароқли дам олдирилди. Замон талаблари даражасида янгидан таъмирланган, қулай шароитларга эга бўлган “Зиё чашмалари” оромгоҳида болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган турли тўгарак машғулотлари, сайр-саёҳатлар, айниқса “Оромгоҳ маликаси”, ”Ўзбегим ўғлонлари” кўрик-танловлари, “Ўзбекистон Ватаним – маним”, ”Китоб - маънавият кўзгуси” мавзусида ўтказилган тадбирлар ҳамда “Соғлом бола – юрт келажаги” шиори остида “Қувноқ стартлар”, футбол,  волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақаларининг ташкил этилганлиги болажонларга ҳақиқий ҳузр ...

24/07/2019
Муносиб меҳнатни таъминлашда касаба уюшма ёшларининг роли
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёш фаолларидан иборат делегацияси жорий йилнинг 20-21 июль кунлари Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида ташкил этилган “Келажакдаги меҳнат ва муносиб меҳнатни таъминлашда касаба уюшмалари ёшларининг роли” мавзусидаги минтақавий семинарда иштирок этди. Семинарда Марказий Осиё мамлакатлари (Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон) касаба уюшмалари ташкилотларининг 30 дан ортиқ ёш фаоллари қатнашдилар. Ушбу семинар келажакдаги меҳнат масаласи бўйича ХМТнинг Глобал комиссияси илгари сурган асосий вазифалар билан касаба уюшмалари ташкилотлари ёшлар вакилларини таништириш, ХМТнинг бандлик, муносиб меҳнат ва келажакдаги меҳнат тўғрисидаги тамойилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ПР-кампанияларни ўтказиш ва ташкил этиш техникаси бўйича иштирокчиларни ўқитиш, ёш ходимлар манфаатлари ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ...

13/06/2019
Болалар ва келажакдаги муносиб меҳнат
Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига асосан ҳар йилнинг 12 июнь санасида “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” кенг нишонланади. Минимал ёшга етмаган (миллий қонунчилик ва қабул қилинган халқаро меъёрлар асосида) боланинг меҳнат қилиши унинг ҳар томонлама ривожланишига ва ўқишига халақит бериши мумкин. Бундан ташқари, хавфли ва зарарли меҳнат шароитлари боланинг физик, ақлий, аҳлоқий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Республикамизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини яратишга асос бўладиган жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро меҳнат ташкилотининг 138, 182-конвенциялари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган бўлиб, унинг меъёрлари миллий қонунчиликка имплементация қилинган. “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли Конвенцияга биноан, ишга қабул қилиш учун ...

01/06/2019
Ёш рассомлар тақдирланди
Барчага маълумки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш бўйича жойларда самарали ишлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг “Ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида, биринчи ташаббуснинг таркибий қисми бўлган ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, рассомлик билан шуғулланишига шароит яратиш ва рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ...

16/05/2019
Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори
Ўзбекистон таълим, фан ва мадният ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар бирлашмаси иш режасига мувофиқ жорий йилнинг апрел-май ойларида ташкилот ва муассасалар ходимларининг оилалари (оилавий жамоалари) ўртасида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада мусобақаларининг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилди. Мазкур спартакиадада таълим, фан, маданият ва спорт соҳаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўз оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва бир нафар ўғил ёки қизи) билан жамоавий кўринишда спортнинг бир нечта ҳаракатли ўйинлари бўйича баҳс олиб боришди. Хусусан, югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Овчилар ва қуёнлар” ўйини, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” ва кўпкураш мусобақалари орқали ...

Izlash

 

So`ngi e`lonlar