Мирзачўл тумани касаба уюшмаси аъзолари учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг бой маданий мероси, тарихий ўтмиши, бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан таништириш, шунингдек, миллий урф-одатларимизга меҳр ва ҳурмат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзачўл туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги бир гуруҳ ташкилотларнинг касаба уюшмаси аъзолари учун 23–24 август кунлари Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида иштирокчилар пойтахтимизнинг бир қатор тарихий қадамжолари, диққатга сазовор масканлари ҳамда юртимиз тарихини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий объектларда бўлиб, уларнинг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти билан яқиндан танишдилар.

Ташкил этилган мазкур саёҳат касаба уюшмаси аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг тарихий-маданий меросимизга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда аждодларимиздан қолган бой маънавий қадриятларга ҳурмат туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Саёҳат иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашиб, уларда юртимиз тарихи, миллий қадриятларимиз ва буюк аждодларимиз меросига бўлган қизиқиш ва ҳурматни янада оширди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар касаба уюшмаси аъзоларининг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш билан бирга, уларнинг ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Добавить комментарий