СамДУда Касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди



11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З. Атамурадова, СамДУ институтлари, факультетлари ва бўлимларидан сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, шунингдек, Санъатшунослик кафедраси мудири Н. Муллажонова ҳамда кафедра профессори Р. Ҳамроқулов иштирок этди.
Тадбир давомида касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантириш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоада соғлом меҳнат муҳитини шакллантириш йўлида самарали фаолият олиб бораётган ходимлар касаба уюшмаси раиси Ш. Маҳматмуродов томонидан муносиб тақдирланди.
Байрам тадбири кўтаринки руҳда давом этди. Унда Санъатшунослик кафедраси профессори Р. Ҳамроқулов ўз ижодидан намуналар ижро этиб, рубоб чолғу асбобида дилрабо мусиқий дастур тақдим этди.
Барча касаба уюшмаси фаолларини касб байрами билан самимий муборакбод этамиз! Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!
