ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАНДЛАРИ ИЖРОСИ АМАЛДА

0

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши томонидан тизимдаги 34-мактабгача таълим ташкилоти томонидан тушган мурожаат бўйича ушбу ташкилотга чиқилди ва мехнат мухофазаси бўйича мониторинг ўтказилди.

Маълум бўлишича мактабгача таълим ташкилотида 2024 йил 13 сентябр куни муассаса том қисмини мукаммал таъмирлаш ишлари бошланган. Ўрганиш давомида барча касаба уюшма аъзолари ва иш берувчи билан суҳбатлашилди, муассасада ходимлар ва тарбияланувчиларни хавфсизлигини таъминлаш максадида МТТ фаолияти вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб топилди, натижада МТТ касаба уюшмаси ва маъмурияти ўртасида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 24-25-бандлари асосида далолатнома тузилди, ходимлар бекор туриб қолган вақтлари учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини 266-моддасига асосан ўртача иш хақлари берилиши белгилаб қўйилди ва МТТ фаолиятини вақтинча, таъмирлаш ишлари якунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқ чиқариш бўйича хат туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига чиқарилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси
бўйича бош мутахассиси Д. Самарбеков

Добавить комментарий