1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИ” мавзусидаги ўқув — семинар ташкил қилинди.

0

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИ” мавзусидаги ўқув — семинар ташкил қилинди.

Ўқув – семинарда бир гуруҳ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари, касаба уюшмаси фаоллари, Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Б.Махмадалиевлар иштирок этдилар.

Тадбир якунида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари муносиб тақдирландилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгаши бош мутахассиси Л.Турикова

Добавить комментарий