Тошкент шаҳридаги бир қанча устоз ва мураббийлар “1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан тақдирланди.
Хабарингиз бор, мамалакатимизнинг барча таълим даргоҳларида “1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан тадбирлар ташкил этилмоқда. Ўз қалб қўрини, қўз нурини, меҳр – мухаббатини, келажаги буюк юртга баркамол авлодларни – комил инсонларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани зиммаларига олиб, бу олижаноб ишни шараф билан бажаришга бел боғлаган устозларимизни, муаллиму – мураббийларимизни кутлаш, эъзозлаш аллақачон Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси кенгаши учун ҳам анъанага айланиб улгурган. Бу йил ҳам айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими боқармаси билан ҳамкорликда “Угам” оромгоҳида пойтахтимиздаги таълим даргоҳларида фаолият юритаётган педагог ҳамда ходимлар учун сўлим табиат қўйнида тадбир ташкил этилди. Тадбирга ташриф буюрган шарафли ва заҳматли касб эгалари учун чинакам эсдақоларли кун бўлди десак муболаға бўлмайди, боиси, устозлар шарафига уюштирилган байрам дастурхони, турли кўнгилочар ўйинлар, спорт мусобақалари, гўзал куй-қўшиқлар ҳақиқий байрамона кайфият улашди. Тадбир сўнгида кенгаш раиси А.Рахмонов томонидан устозларга билдирилган самимий дил изҳорлари баробарида топширилган фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари ҳам ўқитувчилар учун кутилмаган совға бўлди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Тошкент шаҳар бўлинмаси кенгаши