Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши мажлислар залида 1 октябр– “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар кенгаши таркибидаги бошланғич касаба уюшмалари фаоллари ва ўқитувчилар иштирокида “Маърифат соати” ўтказилди.

0

Жорий йилнинг 27 сентябр куни ўтказилган “Маърифат соати” да Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор У.Жалменов ва Қорақалпоқ давлат университетининг “Инсон ҳуқуқлари, давлат ҳуқуқи ва бошқарув” кафедраси доценти, юридика фанлари номзоди Х.Қабулов, шунингдек Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар кенгаши раиси М.Даулбаевлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон замини қадимдан ислом тамаддуни ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккирлар замини экани, алломаларимиз қолдирган илмий-маънавий асарлар, қўлёзмалар ислом цивилизациясида муҳим ўрин тутишини қайд этиш баробарида, Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг ибратли ҳаёт йўллари ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, омма орасида янада кенгроқ тарғиб қилиш орқали ёш авлод онгига буюк алломаларимизнинг бизгача етиб келган илмий меросларини асраб-авайлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирнинг асосий мақсадларидан бири эканлигини таъкидлашди.

Тадбир ниҳоясида билдирилган мавзулар юзасидан қизғин муҳокамалар ўтказилди. Таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган савол ва мурожаатларига батафсил жавоблар олдилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Нукус шаҳар кенгаши раиси М.Даулбаев

Добавить комментарий