11 ноябрь — «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами тадбирлари Пешку туманида
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Пешку туман 16-умумтаълим мактабида 11 ноябрь — «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг — янги касаба уюшмалари» шиори остида «Инсон қадри учун – эл юрт бахти учун» ғояси асосида маърифий-маданий тадбир ўтказилди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирга таклиф қилинган Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пешку туман бўлинмаси кенгаши раиси М.Ҳожиев, 90 ёшли фахрий устозлар М.Нозирова, Н.Қурбонов, Т.Истамов, Н.Ҳабибовлар касаба уюшмаси аъзоларини «Касаба уюшмалари куни» билан қутладилар. Тадбир сўнггида фахрий устозлар ва касаба уюшма фаолларига туман бўлинмаси кенгашининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари топширилди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пешку тумани кенгаши