Республикамизда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган ғоя асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” эълон қилиниб, ушбу ўн кунлик тадбирлари доирасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раҳбариятининг бошланғич ташкилотларда меҳнат жамоалари билан учрашувлари белгиланган.

0

Республикамизда “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган ғоя асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” эълон қилиниб, ушбу ўн кунлик тадбирлари доирасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раҳбариятининг бошланғич ташкилотларда меҳнат жамоалари билан учрашувлари белгиланган. 2024 йилнинг  2 ноябрь куни Республика кенгаши раиси Р.Бедилов ва Республика кенгашининг масъул ходимлари Зангиота туманидаги
14-умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар ва жамоа аъзолари билан мулоқот қилдилар.

Мактаб директори Н.Хасанова мазкур учрашувни ташкил этилгани учун Республика кенгаши раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва мактаб маъмурияти ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликди олиб бораётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Навбатдаги сўз Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедиловга берилди. У касаба уюшмалари ташкил этилган вақтдан бошлаб, ҳозирги кунга қадар касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида атрофлича гапириб ўтиб, учрашувда иштирок этаётган ёш ўқитувчиларнинг фаолияти билан қизиқиб, уларнинг бир нечтаси билан очиқ мулоқот ўтказди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Учрашув якунида Р.Бедилов 11 ноябрь-Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан барчани табриклаб, мактабнинг 6 нафар фаол ходимларига эсдалик совғаларини топширди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зангиота тумани кенгаши

Добавить комментарий