Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар бўлинмаси кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда ўтказилаётган байрам тадбирларида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти қатнашмоқда.

0

Мамлакатимизда «11-ноябрь-cкасаба уюшмалари куни» 2021 йилдан бошлаб ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда. Бу йил ҳам байрам тадбирлари барча бўғиндаги ташкилот ва муассасаларда, шунингдек туман ва шаҳарларда ўтказилмоқда. Байрам муносабати билан «Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!»деган ғоя асосида «Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги» эълон қилинди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар бўлинмаси кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларда ўтказилаётган байрам тадбирларида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти қатнашмоқда.

Шундай тадбирлардан бири бугун 6 ноябрь куни Урганч шахридаги алохида таълим эҳтиёжлари бўлган (кар) болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Р.М.Бедилов, Республика кенгашининг масъул ходими А.Э.Асадов, Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Р.Рахимовалар қатнашдилар ва жамоани байрам билан қутлаб, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталдилар. Тадбир қатнашчилари бугунги кунда касаба уюшмалар фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаолларга эсталик совғалари топширилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши

Добавить комментарий