11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрам тадбирлари Қашқадарё вилоятида ҳам байрамона руҳда давом этмоқда.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Қарши шаҳар Президент мактабида ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги доирасида “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” ғоясини ўзида мужассам этган маданий-маърифий ва спорт соғлолаштириш байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош юристконсульти Д.Мухамедалиева, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Кашакадарё вилоят буйича масъул ташкилотчиси Ш.Кубаевлар иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини 11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами билан самимий табрикладилар.
Байрам тадбирида Қарши шаҳар Президент мактаби ва А.Орипов номли ижод мактаби жамоалари “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда спортнинг хотин-қизлар ўртасида Волейболь ва эркаклар ўртасида Мини футболь мусобақаларида ўзаро беллашдилар.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар бўлинмаси кенгаши