Гулистон шахридаги 4-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда Республика Кенгаши раиси Р.М.Бедилов қатнашди ва жамоани байрам билан қутлаб, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталди.

0

«11-ноябрь-Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги» эълон қилиган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон таълим ва  фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти бошланғич ташкилотларда меҳнат жамоалари билан учрашувлар ўтказяпти.
Гулистон шахридаги 4-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда Республика Кенгаши раиси Р.М.Бедилов қатнашди ва жамоани байрам билан қутлаб, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан таълим тизимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ касаба уюшмаси аъзолари «Халқ таълими аълочиси» ҳамда «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонлари билан тақдирланишди. Ушбу нишонларни Республика кенгаши раиси Р.Бедилов топширди.
Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаолларга ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.

Ўзбекистон таълим ва  фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар кенгаши

Добавить комментарий