Жамоа шартномалари: касаба уюшмаларининг самарали фаолияти
Ўзбекистонда жамоа шартномалари меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзо Улуғбек туман бўлинмаси кенгаши 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномалари орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилган.
2024 йилда касаба уюшмаси томонидан:
- 130 нафар ходимга санаторий йўлланмалари;
- 32 нафарга дам олиш уйларига йўлланмалар;
- Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар берилди.
Шунингдек, ходимлар учун ўқув-семинарлар ўтказилиб, ижтимоий-ҳуқуқий саводхонликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бошланғич ташкилотлар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилиб, электрон шаклда етказиб берилди.
Касаба уюшмалари самарали фаолият кўрсатаётган раислар ва ижтимоий ҳимоядаги илғор тажрибалар алоҳида эътироф этилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ижтимоий-ҳимоя бўлими бош мутахассиси Лазакат Тюрикова томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги 120-сонли мактабнинг фаоллар залида бошланғич ташкилот раислари учун “Таълим ташкилотларида жамоа шартномаларини тузиш, унда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ифода этиш. Жамоа шартномассини ижросини назорат этиб бориш тартиби ҳамда касаба уюшма ташкилотларида соғлом муҳитни барқарорлаштириб бориш омиллари” бўйича интерфаол семинар-тренинг ўтказилди. Семинар –тренингда тумандаги барча бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.
Илғор иш тажрибага эга бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раисларидан Г.Г.Алимджанова, З.Х.Темирова, Т.Тосходжаева, Н.А.Рашидова, Н.С.Назарова, Д.А.Артикова, С.М.Ибрагимова, Н.И.Халикова, М.Тўхтасиновалар семинар-тренингда ўз ижтимоий-ҳуқуқий билимлари ва салоҳияти билан ҳурамат ва эътиборга сазовор бўлдилар.
Дилфуза Манапова
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзо Улуғбек туман бўлинмаси кенгаши раиси