Нукус шаҳрида касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва Жамоа шартномаси имзоланди

2025 йил 3-февраль куни Нукус шаҳар 1-сонли умумтаълим мактабида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда 2025 йил учун жамоа шартнома бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ҳисобот сайлови юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош хисобчиси А.Асадов, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича маъсул ташкилотчиси Р.Абдурахманов ва Нукус шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси М.Даулбаевлар иштирок этди.

Йиғилишда мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қаноатланарли деб топилди. Шундан сўнг, касаба уюшмаси ва иш берувчи томонидан ҳисоботлар тингланди, иш давридаги эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.

Йиғилишда, шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси комитети таркиби ва раисини сайлаш масалалари муҳокама қилинди. Касаба уюшмаси фаолиятига оид масалалар бўйича қизғин баҳс-мунозаралар ўтказилди ва иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси фаоллари томонидан ходимларнинг саволларига жавоблар берилди.

Йиғилиш натижасида касаба уюшмаси фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва келгусидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар кенгаши

Добавить комментарий