Қўшкўпир туманида жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 4 февраль куни Қўшкўпир туманидаги 7-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида маъмурият ва касаба уюшмаси ўртасида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда 2025 йилга қўшимчалар киритиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мактабгача таълим ташкилоти директори Майна Аннамуротова ва касаба уюшмаси қўмита раиси Зайнаб Бобожонованинг ҳисоботлари тингланди.
Тадбирда жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Шунингдек, 2025 йил учун жамоа шартномасига бир қатор қўшимчалар киритилди.
Йиғилиш доирасида ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам ўтказилди. Унда мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан қўмита раиси Зайнаб Бобожонованинг ҳисоботи эшитилди. Йиғилиш иштирокчилари касаба уюшмасининг фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар. Сўнг ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Очиқ овоз бериш натижасига кўра, мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмита раислигига Зайнаб Рустамбековна Бобожонова бир овоздан қайта сайланди. Қўмита аъзолари таркибига Қутлимуратова Дилфуза Ўринбоевна ва Рўзметова Севара Очиловна номзод сифатида кўрсатилиб, очиқ овоз бериш орқали тасдиқланди.
Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош бухгалтери Асадов Ашур Эсонович, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Рахимова Муяссар Ражаббоевна ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўшкўпир туман бўлинмаси кенгаши раиси Аҳмедов Бакберган Қурбонбоевич иштирок этдилар.
Йиғилиш якунида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Рахимова Муяссар Ражаббоевна ҳозирги кунда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида маълумот берди.



М. Рахимова,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси