Тошкентда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси иштирокида йиғилишлар бўлиб ўтди

2025 йил 6 февраль куни Тошкент шаҳри Учтепа тумани 14-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ва Учтепа туман бўлинмаси Кенгаши ташаббуси билан қатор тадбирлар ташкил этилди. Унда 53 нафар мактаб жамоаси, жами 108 нафар иштирокчи қатнашди.

Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокама қилинди

Йиғилишни мактаб директори Д.Х.Абдиева очди ва олиб борди. Унда 14-сонли мактаб ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши тўғрисида муҳокамалар бўлиб ўтди. Мактаб директори Д.Абдиева ва мактаб касаба уюшма қўмита раиси Р.Акрамходжаева ҳисобот берди.

Шунингдек, ижтимоий-меҳнат масалалар бўйича комиссия раиси Ф.А.Умуркулова жамоа шартномаси ижроси ҳақидаги далолатномани ўқиб эшиттирди. Файзиева Дилором Хайрулла қизи ва Шоюсупова Дилором Ахматовналар жамоа шартномасининг бажарилишини қониқарли деб баҳоладилар. Жамоа шартномасига 2025 йил учун қўшимчалар киритилиб, йиғилиш томонидан тасдиқланди.

Мактаб касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши

Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Тошкент шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси Рахмонов Абдухалил Расулович иштирок этиб, уни олиб борди. Кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

  1. Мактаб касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти ҳақида;
  2. Касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш;
  3. Касаба уюшма қўмитаси аъзоларини сайлаш;
  4. Учтепа туман бўлинмаси Конференциясига делегат сайлаш.

Сайловлар муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Раънохон Саидиагзамовна Акрамходжаева сайланди. Шунингдек, Абдиева Дилафруз Хасановна делегат сифатида танланди.

Касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов йиғилишлари юзасидан ўқув-семинар

Йиғилиш давомида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси томонидан ҳисобот-сайлов умумий йиғилишлари ва конференцияларни ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди. Ўқув-семинар қизғин савол-жавоблар асосида ўтказилди.

С. Эрматова,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учтепа туман бўлинмаси кенгаши раиси

Добавить комментарий