Косон тумани 1-сонли политехникумида жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокама қилинди

2025 йил 6 февраль куни Косон туманидаги 1-сонли политехникум жамоасинмнг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги бажарилиши юзасидан политехникум раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитасининг хисоботлари ҳамда жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилиб борувчи ишчи гуруҳининг далолатномаси йиғилганларга ўқиб эшиттирилди ва муҳокама этилди.
Шундан сунг политехникум касаба уюшмаси ташкилотининг хисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Хисобот сайлов йиғилишида касаба ушмаси қўмитасининг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил февраль ойигача бўлган фаолияти юзасидан қўмитанинг хисоботи тингланди ва муҳокама этилди. Муқобиллик асосида касаба уюшмаси қўмитасининг раиси, янги таркиби ҳамда туман ташкилотининг конференциясига делегат сайланди. Йиғилишларда
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси И. Ходжаев, Республика кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш. Кубаев ва касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлим мудири К.Атабаевлар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар. Йиғилишлар ишчанлик руҳида ўтди ва қизғин музокараларга бой бўлди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косон туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий