Янгиер шаҳар 8-умумтаълим мактабида умумий йиғилиш бўлиб ўтди




2025 йил 8 феврал куни Янгиер шахридаги 8- умумтаълим мактаби жамоасининг 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва бошлангич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси У. Алланазаров иштирок этди.
Йиғилишда 80 нафар ходимлардан 52 нафари иштирок этдилар. Дастлаб жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори О. Ғайбуллаев ҳисобот берди. Шунингдек, бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси А. Ачилова жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши юзасида ўз ҳисоботини берди. Жамоа шартномасини 2024 йилда бажаришини бўйича маълумотнома-далолатномани мактаб директори ўринбосари М. Уринбоева ўқиб эшиттирди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Бошлангич қасаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йигилишида бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси А. Ачилованинг 2020-2024 йилларда қўмита фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2024 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Фаолияти якунланган бошлангич касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайлов яширин авоз бериш йўли билан ўтказилиши жамоа томонида мақулланди. Сайловга номзодлари қўйилган 3 нафар ходимларга мактабдаги касаба уюшма қўмитаси аъзолари яширин авоз бердилар. Авоз бериш натижаларига кўра Бобожонова Ҳуснорага 52 нафар сайловчидан 36 нафари овоз бериб ғолиб бўлди ва 5 йилга касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида сайланди.
Жамоа томонидан бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосарлигига ва касаба уюшма қўмитаси аъзолигига сайловлар очиқ авоз бериш йўли билан ўтказилиши мақулланди. Шундан сўнг бир нафар бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари ва уч нафар бошлангич касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайландилар.
Таълим ва фан ходимлари Янгиер шаҳар Кенгашининг конференциясига делегат этиб бошлангич касаба уюшма қўмитаси аъзоси П. Тойлоқов сайланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши