Навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди



Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Асака туман бўлинмаси кенгашида тасарруфидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида 2025 йил 10 февраль куни ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Асака туман бўлинмаси кенгашининг раиси Ш.Абдурахмонов иштирок этди.
Ўтказилган йиғилишда 11-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич ташкилот раиси Ж.Хамрақуловнинг касаба уюшмада 2020-2025 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилди.
Шундан сўнг маъруза бўйича музокара бўлиб ўтди. Музокарага мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Абдурасулов сўзга чиқди.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш раиси, мактаб директори вазифасини вактинча бажарувчи А.Азимов бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига ҳамда таркибига аъзолар сайлашини таъкидлаб ўтиб, номзодларликка таклифлар киритди.
Мактаб жамоаси томонидан номзодлар бир овоздан тасдиқланди. Бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислигига Хамрақулов Жўрабек номзоди, таклиф этилган қўмитас аъзолари таркиби тасдиқланди.
Йиғилиш давомида касаба уюшмаси фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан туман кенгаши билан ҳамкорлик ишларини янада жонлантириб бориш келишиб олинди.