Мирзо Улуғбек туманида 105-сонли мактаб-интернатида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

2025 йил 10 февраль куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзо Улуғбек туман бўлинмаси тасарруфидаги 105-сонли мактаб-интернатида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги IX-3-сонли қарорига асосан, касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тартибига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил октябридан 2025 йил февралгача бўлган фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этилди. Ҳисоботда бу давр мобайнида амалга оширилган ишлар, меҳнаткашларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида қилинган ишларнинг таҳлили ва келгуси режалар батафсил баён қилинди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан музокаралар олиб борилди. Қатнашчилар жамоа шартномаси ижроси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва келгуси фаолият юзасидан таклифлар бердилар. Муҳокамалар давомида касаба уюшма қўмитасининг ишини такомиллаштириш, ходимлар учун қулай меҳнат шарт-шароитларини яратиш ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.
Йиғилиш якунида янги касаба уюшма қўмитаси сайланди. Шунингдек, қўмита аъзолари ўз дублёрларини танладилар. Бу ўзгаришлар касаба уюшмасининг самарадорлигини оширишга, меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янада юқори натижаларга эришишга хизмат қилади.
Мазкур йиғилиш меҳнат жамоаси ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб, жамоавий келишувлар ва касаба уюшмалари фаолиятини янада кучайтиришга замин яратиши кутилмоқда. Бундай йиғилишлар ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, уларнинг иш шароитларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзо Улуғбек туман бўлинмаси кенгаши