Нукусда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди




2025 йил 10 февраль куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги 46-сонли мактабгача таълим ташкилотида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги бажарилиши таҳлил қилинди ҳамда 2025 йил учун жамоа шартнома бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси раисининг жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, ҳисобот-сайлов йиғилиши муносабати билан бошланғич касаба уюшма раислари 2020-2025 йиллар давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бердилар. Касаба уюшма аъзолари томонидан берилган ҳисоботлар қониқарли деб баҳоланди.
Йиғилиш якунида бошланғич касаба уюшмасининг янги раиси ҳамда аъзолари сайланди. Бу жараён касаба уюшмасининг самарали фаолият олиб бориши ва ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилиши кутилаяпти.
Йиғилишда шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси М.Даулбаев ҳам иштирок этиб, касаба уюшмасининг жамоа шартномаларини бажаришдаги аҳамияти ва ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаолияти ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Ушбу йиғилиш Нукус шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари учун муҳим аҳамият касб этиб, келгуси йилларда касаба уюшмаси фаолиятини янада самарали олиб боришга хизмат қилиши кутилаяпти.
Нукус шаҳрида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши