Таълим соҳасидаги меҳнат муносабатлари муҳокама қилинди

2025 йил 10 февраль куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учқўрғон туман бўлинмаси хизматига олинган 18-сонли мактабда навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси иштирок этди.
Йиғилишда Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, Ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам ўтказилди. Касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил октябридан 2025 йил февралгача бўлган фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан музокаралар олиб борилиб, иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, келгуси фаолият юзасидан таклифлар ҳам илгари сурилди. Муҳокамалар давомида касаба уюшма қўмитасининг ишини такомиллаштириш, ходимлар учун қулай меҳнат шарт-шароитларини яратиш ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтиришга қаратилган аниқ таклифлар берилди.
Йиғилиш якунида мактаб касаба уюшмасининг янги раиси ва ўринбосари сайланди. Шунингдек, қўмита аъзолари ўз дублёрларини танладилар. Йиғилиш сўнгида янги сайланган касаба уюшмаси фаолларига келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тилаб қолинди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учқўрғон туман бўлинмаси кенгаши