Иштихонда 8 март муносабати билан хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди
2025 йил 11 феврал куни Иштихон туманидаги 2-сон касб-хунар мактабининг спорт залида 8 март — «Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишлаб, касаба уюшмалари тизимидаги муассаса ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тизимдаги Агросаноат мажмуаси, Соғликни саклаш ходимлар ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари жамоалари иштирок этди. Мусобақа муросасиз курашлар асосида ўтказилди.
Мусобақа якунига кўра,
1-ўрин — Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси жамоаси;
2-ўрин — Соғликни саклаш ходимлари касаба уюшмаси жамоаси;
3-ўрин — Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси жамоалари эгалладилар.
Мусобақа ғолиблари касаба уюшмалари туман кенгашларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида туман хокими Ф.Рўзиев, туман прокурори У.Бутунов, туман хокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ж.Бедиев, туман спорт мактаби директори О.Саъдуллаев ва тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари раислари Б.Валиев, М.Музропова, Э.Айжариқовлар иштирок этдилар.




Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши