Қўнғиротда жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди

2025 йил 18 февраль куни Қўнғирот туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 44-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўнғирот туман бўлинмаси Кенгаши ҳамда Қўнғирот туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш тасдиқланган жадвалга асосан 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги бажарилиши ҳамда 2025 йил учун жамоа шартнома бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалаларига бағишланди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши вакили П.Торемуратов ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўнғирот туман бўлинмаси Кенгаши раиси Ж.Ешмуратовлар иштирок этдилар. Учрашув давомида мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси бандларининг ижроси муҳокама қилинди. Ҳар икки томоннинг ҳисоботлари тингланиб, 2024 йилда жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши қаноатланарли деб топилди.

Йиғилишнинг кейинги қисмида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўнғирот туман бўлинмаси Кенгаши ва Қўнғирот туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тасдиқланган йиғилиш жадвалига асосан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Кун тартибида мактабгача таълим ташкилотининг бошланғич ташкилоти раиси А.Дауитбаеванинг 2020-2025 йиллар давомида касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди ва қониқарли деб топилди.

Йиғилиш иштирокчилари қабул қилган қарорга асосан бошланғич ташкилот раиси, раис ўринбосари ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси таркиби очиқ овоз бериш орқали сайланди. Шунингдек, касаба уюшма қўмитасининг олдиндаги вазифалари белгилаб олинди.

Ушбу йиғилиш жамоа шартномаси ижросини таъминлаш ва таълим соҳасида меҳнат шароитларини яхшилаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

Ж.Ешмуратов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўнғирот туман бўлинмаси Кенгаши

Добавить комментарий