Наманганда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди





2025 йил 17 февраль куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси Кенгашига қарашли 51 ва 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳисобот-сайлов ҳамда жамоа шартномасининг 2024 йилдаги бажарилиши юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилди.
Йиғилишларда ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ўтган йиллар давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот бердилар. Шунингдек, муассасалар иш берувчилари ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам сўзга чиқиб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Ҳисобот-сайлов йиғилишларида муассаса касаба уюшма қўмитаси раисига сайловлар муқобиллик асосида ташкил этилди ва овоз бериш жараёнлари очиқ овоз бериш йўли орқали амалга оширилди.
Жойларда ўтказилаётган ҳисобот-сайлов ва умумий йиғилишларнинг барчасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси А.Умаров иштирок этди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси Кенгаши