Олтинкўл туман бўлинмаси кенгаши томонидан 14-ДМТТда йиғилиш бўлиб ўтди

2025 йил 18-февраль куни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олтинкўл туман бўлинмаси кенгаши томонидан 14-ДМТТда йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман бўлинмаси кенгаши раиси Д. Шодмонова иштирок этди.

Кун тартиби

  1. 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024-йилдаги бандларининг бажарилиши.
  2. 2020-йил апрелдан 2025-йил февралгача бўлган ҳисобот- сайлов жараёни.

Жамоа шартномасининг бажарилиши

Йиғилишда касаба уюшма аъзоларидан 32 нафаридан 27 нафари қатнашди. 14-ДМТТ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ф. Нурматова ҳамда 14-ДМТТ директори Ш. Солиеванинг ахборотлари тингланди.

Жамоа шартномасининг барча бандлари таҳлил қилинди ва ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси бўйича ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, иш ҳақлари тўловлари, тиббий кўрик, меҳнат таътиллари ва иш шароитлари яхшилангани қайд этилди. Эксперт комиссияси фаолиятни «Қониқарли» деб баҳолади.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши

Касаба уюшма қўмитаси раиси Ф. Нурматова 2020-2025 йиллардаги фаолият юзасидан ҳисобот берди. Шунингдек, «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг муҳим жиҳатлари ва касаба уюшмалари куни сифатида 11-ноябрь санаси белгиланганлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида очиқ овоз бериш орқали Ф. Нурматова қайта раиси этиб сайланди. Шунингдек, қўмита таркиби янгиланди ва дублёрлар тайинланди.

Делегат сайланиши

Йиғилиш давомида Олтинкўл туман касаба уюшма ташкилоти конференциясига делегат сифатида Ф. Нурматова сайланди.

Йиғилиш якунида ходимлар саволларига жавоб берилди ва муҳокамалар олиб борилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олтинкўл туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий