Жамоа шартномаси ижроси ва касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди




2025 йил 18 феврал куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 10 ва 95 умумтаълим мактабларида 2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда иш берувчилар ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисларининг ҳисоботлари эшитилди ва жамоа шартномаси ижросини назорат қилувчи комиссиянинг далолатномаси билан танишилди. Йиғилиш қарорига кўра, жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси “қониқарли” деб баҳоланди.
Шунингдек, йиғилишдан сўнг ходимларга қисқа танаффус берилиб, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил апрелидан 2025 йил феврал ойигача бўлган фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Йиғилиш иштирокчилари қўмита фаолиятини ҳам “қониқарли” деб баҳоладилар.
Йиғилиш давомида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайлови ўтказилиб, овоз бериш натижасига кўра, 10-умумтаълим мактабида бошланғич касаба уюшмаси раиси этиб Узоков Зайниддин, 95-умумтаълим мактабида эса Имомов Лазиз сайландилар. Шунингдек, қўмита аъзолари таркиби тасдиқланиб, улар ўз дублёрларини танладилар.
Йиғилиш якунида туман бўлинмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегат сайланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши