Қўштепа туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабида йиғилишлари ўказилди



2025 йил 19 февраль куни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўштепа туман бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги 21-умумий ўрта таълим мактабида муҳим тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайлов масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши вакили Т. Хомидов иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларига касаба уюшмалари фаолияти, жамоа шартномаларининг аҳамияти ва уларнинг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш давомида иш берувчи ва касаба уюшма ташкилот раиси жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши юзасидан ҳисобот бериб, амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, 2020-2024 йиллар давомида касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунида Т. Хомидов Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди. Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкил топганига 120 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирлари, касаба уюшма аъзолари учун яратилаётган қулайликлар, янги қурилган санаторийлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Йиғилиш касаба уюшмалари фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим фикрлар билан якунланди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўштепа туман бўлинмаси кенгаши