Урганч туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабида касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йил 19 февраль куни Урганч туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабда касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлди. Йиғилишда мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳ. Жуманиёзова қўмитанинг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди. Ҳисобот юзасидан касаба уюшмаси фаолияти қониқарли деб топилди. Йиғилишда касаба уюшма қўмитарси раиси муқобиллик асосида ёпиқ овоз бериш орқали сайланди. Шунингдек, қўмита аъзолари очиқ овоз бериш орқали сайланди. Туман ташкилотининг конференциясига 1 нафар делегат сайланди. Йиғилишда туман бўлинмаси кенгаши раиси М. Мадаминова қатнашиб, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқлар ва галдаги вазифаларга тўхталди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий