Когон шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларида жамоа шартномаси муҳокама қилинди

2025 йил 18 февраль куни Когон шаҳридаги 2-3-мактабгача таълим ташкилотларида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилот маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси ўртасида тузилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот раҳбари ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш давомида 2025 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар белгилаб олинди. Шунингдек, ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам ўтказилди. Йиғилишда ташкилот касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февраль ойидан 2025 йил февраль ойигача бўлган фаолияти ҳисоботи тингланди, касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзолари сайланди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши

Добавить комментарий