Китоб туманида жамоа шартномаси ижроси ва касаба уюшмаси фаолияти муҳокама қилинди

2025 йил 20 февраль куни Китоб туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 2023-2025-йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижросининг муҳокамаси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҳамда Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. Йиғилишда Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Кубаев Шодмон Раббимович ва туман бўлинмаси кенгаши раиси Бахриддин Эгамбердиев иштирок этди.
Йигилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан жамоа шартномасининг 2024 йилда ижроси буйича амалга оширилган ишлар ҳамда касаба уюшмаси кўмитасининг ҳисобот давридаги фаолиятига оид масалалар муҳокама этилди ва фаолиятига баҳо берилди. Ҳисобот-сайлов йиғилишларида касаба уюшмаси кўмиталари раислари, кўмиталарнинг янги таркиби ва туман бўлинмаси Конференциясига делегатлар сайланди.
Йиғилиш сўнгида Ш. Кубаев сўзга чиқиб, касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари олдидаги ҳусусан, янгидан сайланган касаба уюшмаси қўмиталарининг асосий вазифаларига тўхталди ва янгидан сайланган кўмита аъзоларининг ишларига мувоффақиятлар тилади.
Ш. Кубаев,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
