Фориш туманида жамоа шартномаси ижроси ва ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17- февраль куни Фориш туманидаги 15-сон умумий ўрта таълим мактабида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлови юзасидан меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокама этилиб, кейин ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишлар белгиланган тартиб ва Низом талаблари асосида ўтказилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг ўтган йилда бажарилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ўтган беш йилдаги фаолияти қониқарли деб топилиб, касаба уюшма қўмитасининг янги таркиби, қўмита раиси ва ўринбосари шунингдек туман конференциясига 1 нафар делегат сайланди.

Йиғилиш сўнгида, Туман Кенгаши раиси Н.Махамматов сўзга чиқиб, касаба уюшма ташкилотлари олдида турган мақсад ва вазифалар тўғрисида гапириб ўтди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Н.Махамматов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фориш туман кенгаши

Добавить комментарий