Ховос туманида ҳам навбатдаги жамоа шартномаси ижроси ва ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди



2025 йил 20 феврал куни Ховос туман 23-умумий ўрта таълим мактабида Ҳисобот-сайлов ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йил ижросига бағишларган йиғилишлари ташкил этилди.
Йиғилишда Мактаб касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил апрел ойидан 2025 йил феврал ойигача бўлган фаолияти юзасидан мактаб касаба уюшмаси раиси Б.Хўжамуродовнинг ҳисоботи тингланди ва жамоа томонидан қониқарли деб топилиб ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Касаба уюшма қўмитаси раислигига Хўжамуродов Баходир қайта сайланди. Йиғилишда қўмита аъзолари ҳам янгидан сайлаб олиниб, улар ўз дублёрларини ҳам танлаб олишди. Туман ташкилоти конферентсиясига 1 нафар делегат ҳам сайланиб олинди.
Шунингдек, Мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йил давомида бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Йиғилишга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Каримов қатнашиб йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб бораётган туб ислоҳатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
А.Каримов,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси кенгаши