Спорт — саломатлик гарови

Навоий шаҳар 6-сонли умумтаълим мактабининг спорт залида  Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами  муносабати  билан  “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида Навоий шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари хотн-қизлари   ўртасида спортнинг “Стритбол” ва “Шашка” тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.  Спорт мусобақасида 100 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг  ўринбосари М.Бобоёров, масъул ташкилотчи А.Бобомуродовалар иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан инсон манфаатлари йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, инсон қадрини улуғлаш, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ушбу изчил ислоҳотлар жараёнида касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этаётганлиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрам тадбирларини ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Мусобақага кучли тайёргарлик билан келган жамолар қизғин ва муросасиз кураш олиб бордилар ва натижада Cтритбол бўйича фахрли 1-ўринни 15-мактаб жамоаси, 2-ўринни 11-мактаб жамоаси, 3-ўринни 16- мактаб жамоаси эгалладилар. Спортнинг  шашка тури бўйича   1-ўрин 3-сонли мактаб ўқитувчси Гулноза Турдиевага, 2-ўрин 23-сонли мактаб ўқитувчиси Нурхон Пардаевага, 3-ўрин 16-мактаб ўқитувчиси Гулизебо Нормаматоваларга насиб этди. Шунингдек, ғолиблик учун ҳаракат қилган 12 та мактаб жамоалари “Eнг фаол иштирокчи”,“Eнг ёш талабчан иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун” номинатсиялари бўйича  фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

  Мусобақада иштирок этган педагог ишчи-ходимларга  байрам дастурхони ташкил этилиб, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан  иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

Ф.Мардиева,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси

Добавить комментарий