Олий аттестация комиссиясида 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Олий аттестация комиссиясида 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан ҳар икки томоннинг ахборотлари тингланди ва жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқланди. Сўнг касаба уюшмасининг 5 йиллик фаолиятига бағишланган ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита раиси А.Зуфаров ўтган давр мобайнида касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил ахборот берди. Йиғилишда, ЎзФА БКУ қўмитаси раиси Ш.Жўраев ҳам иштирок этди ва бугунги кунда республикада касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги муҳим вазифалар тўғрисида сўз юритди. Йиғилиш иштирокчилари киритилган масалалар юзасидан ўз таклиф ва мулохазаларини билдирдилар.

Ш.Жўраев,
Ўзбекистон Фанлар Академияси бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси

Добавить комментарий