Шўрчи туманидаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди

Бугун Шўрчи туманидаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди

Йиғилишда туман бўлинма раиси Э.Худаяров ва мактаб директори Ф.Хаитовалар қатнашди. Кун тартиби бўйича иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Шерановнинг маърузаси эшитилди.

Бундан ташқари А.Абдурахмонов, М.Худойназарова ва Д.Боймирзаевалар музокарага сўзга чиқишди. Хисобот сайлов йиғилишда Б.Шеранов бир овоздан 34-мактаб касаба уюшма раиси лавозимига қайта сайланди. Ф.Саттаров, А.Туропов, Г.Аллаёрова ва Н.Бердиевалар бир овоздан касаба уюшма қўмита аъзолари этиб сайланди. Делегатликка А.Қаршиев бир овоздан сайланди.

Жамоа шартномаси бўйича директор ва касба уюшма раислари қилинган ишлар бўйича хисобот беришди. Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли чора тадбир ва қарорлар қабул қилинди.

Э.Худаяров,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман бўлинмаси кенгаши раиси

Добавить комментарий