Тўрткўл туманида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди

Шу йилнинг 22-февраль куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл туман бўлими кенгаши тасарруфидаги 12-сонли ва 31-сонли умумий ўрта таълим мактаблари маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида 2023-2025-йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024-йилда бажарилиши ва 2025-йил учун жамоа шартномасининг бандларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошланғич ташкилот касаба уюшмаси раисига 2020-2025-йиллар оралиғидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланиб, мактаб касаба уюшмаси қўмитасининг кейинги беш йиллик фаолияти ходимлар томонидан қониқарли деб топилди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ мактабнинг касаба уюшмаси қўмитасига янгидан қўмита раиси ва ўринбосари ҳамда қўмита аъзолари сайланди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл туман бўлими кенгаши

Добавить комментарий