Чилонзорда касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

2025 йил 22 феврал куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Чилонзор ҳудудий бўлинмаси тасарруфидаги 195-сонли ИДУМ маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024-йилдаги ижроси ҳамда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бош кенгашининг 2024-йил 21-декабр кунидаги ИХ-3-сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида»ги Низоми асосида Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда 195-сонли ИДУМ раҳбарияти, касаба уюшмаси аъзолари, ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этдилар. Тадбирда жамоа шартномасининг 2024-йилдаги бажарилиши юзасидан ҳисобот тингланиб, шартномада белгиланган меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маош ва моддий ёрдам масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, таълим муассасаси ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг иш шароитларини яхшилашга қаратилган таклифлар ўрганилди.

Умумий йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-йил февралидан 2025-йил февралигача давр оралиғида бажарган ишлари юзасидан музокаралар олиб борилди. Ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, жумладан, меҳнат шартларини яхшилаш, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида янги касаба уюшма раиси ҳамда қўмита аъзолари сайланди. Шунингдек, янги сайланган касаба уюшма раҳбарлари ўз дублёрларини танладилар. Янгиланган қўмита ходимлар манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш, ишчи ва ўқитувчилар учун қулай меҳнат муҳитини яратиш борасида иш олиб боришини маълум қилди.

Йиғилишда иштирок этганлар касаба уюшмаси қўмитасининг олдинги беш йиллик фаолиятини қониқарли деб топиб, келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Чилонзор туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий