Иштихон туманида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил 25 феврал куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 28-ДМТТда 2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда иш берувчи ва бошланғич касаба уюшма қумитаси раисининг ҳисоботлари эшитилди ва жамоа шартномаси ижросини назорат қилувчи комиссиясининг ДАЛОЛАТНОМАСИ билан танишилди. Йиғилиш қарори билан жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси “қониқарли” деб бахоланди.

Жамоа шартномаси ижросига бағишланган йиғилишдан кейин ходимларга бироз танаффус бериб, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил апрелдан 2025 йил феврал ойигача бўлган даврда олиб борилган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди. Йиғилиш қарори билан қўмитанинг фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.

Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайлови мукобиллик асосида ўтказилди ва кўпчилик овоз билан бошлангич касаба уюшмаси раиси этиб Усмонова Севаралар сайланди.

Ундан кейин касаба уюшмаси қўмита аъзолари таркиби сайланди ва улар ўзларига дублёрлар танлади. Туман бўлинмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлови Конференциясига делегат сайланди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий