Пешку туманида касаба уюшмаси йиғилиши бўлиб ўтди

2025 йил 26 февраль куни Пешку туман 30-давлат мактабгача таълим ташкилотида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот директори ҳамда бошланғич касаба уюшма кўмитаси раисининг ҳисоботлари эшитилди. 2025 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар белгилаб олинди.

Сўнгра, ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бошланғич касаба уюшма кўмитасининг 2020 йил феврал ойидан 2025 йил феврал ойигача бўлган даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот эшитилди. Шунингдек, касаба уюшма кўмитасининг янги таркиби, раиси, раис ўринбосари ва аъзолари ҳамда туман конференциясига делегат сайланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пешку туман бўлинмаси кенгаши

Добавить комментарий